Пабло Карреньо-Буста жароҳат олганга ўхшайди
Испаниялик теннисчи Пабло Карреньо-Буста "Cordoba Open" турниридаги иккинчи учрашувини охирига қадар еткиза олмади.
Пабло ушбу босқичда аргентиналик Педро Качинга қарши кортга чиқди. Ўйинда ҳасоб 7:6, 0:1 бўлиб турган бир вазиятда испаниялик теннисчи ўйинни давом эттира олмаслигини эълон қилди.
Шу тариқа чорак финалга йўл олган Качин мезбонлар вакили Хуан Игнасио Лондеро билан куч синашадиган бўлди.
Фикрлар