Паралимпиячиларимиз Венгрияда ҳам ўз кучларини намойиш этишди
Жорий йилнинг 04-07 май кунлари Венгриянинг Эгер шахрида паралимпиянинг оғир атлетика спорт тури бўйича Эгер 2017 Жахон Кубоги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон паралимпия ассоциациясининг SPORTS.uz га хабар беришича, ҳамюртларимиз ушбу Жахон Кубогида 1та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритдилар. Жумладан, аёллар ўртасида кечган бахсларда хамюртимиз Қўзиева Рўза -50кг вазин тоифасида қатнашиб дастлабки уринишидаёк 89кг.ни ўзига бўйсиндириб, кумуш медали сохибаси бўлди.
Эркаклар ўртасида кечган бахсда эса хамюртимиз Нуриддин Давлатов 97кг вазн тофасида қатнашиб, 187кг.ни кўтарган ҳолда, бронза медали соҳиби бўлишди ҳамда 2017 йил сентябр ойида Мексика шахрида бўлиб ўтадиган Мексика 2017 Жаҳон Чемпионати йўланмасини қўлга киритишди.
Қуйида ушбу мусобақанинг тақдирлаш маросимидан олинган баъзи фотосуратларни томоша қилишинингиз мумкин.
Қайд этиш лозим, олдинроқ сув спорти бўйича Ўзбекистон паралимпиячилари Англиянинг Шеффилд шаҳрида ўтказилган мусобақада муваффақиятли иштирок этишган эди.
Фикрлар