"Парма" яна "Ювентус" йўлига тўғаноқ бўлди
Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг 22-турида “Ювентус” ўз майдонида “Парма”ни қабул қилди ва 3:3 ҳисобида жанговор дурангга имзо чекди.
Туринликлар сўнгги 8 йил ичида чемпионат доирасида ўз майдонида ўтказилган баҳсда 2та гол фарқи билан олдинда бора туриб ғалаба қозона олмади. Эътиборлиси, 2011 йилда ҳам “Ювентус”нинг рақиби айнан “Парма” клуби бўлган эди. Ўшанда Туриндаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланган эди.
Маълумот учун, Массимилиано Аллегри шогирдлари айни дамда 60 очко билан мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилишмоқда.
Фикрлар