"Пахтакор" Ироқ клубини мағлуб этиб, ОЧЛда юришини давом эттирадиган бўлди
ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Ироқнинг “ЭЙр Форс” клуби билан куч синашди.
Мазкур ўйин бир қатор қизиқарли вазиятлар бойлиги билан ўтди. Аввалига биринчи бўлимда майдондаги сув тизимида муаммо юзага келганлиги сабабли ўйин салкам 20 дақиқага тўхтатилди ва кейин биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасига келиб Жалолиддин Машарипов чалқанча усулда ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтар-ўтмас Марат Бикмаев жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб, орадаги фарқни 2тага етказди.
Бироз ҳотиржамликка берилган “шерлар” 87-дақиқада жазоланишди. Бурчак зарбасидан кейин Хаммади Аҳмад чалқанча усулда ҳисобни қисқартирди. Шу ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Пахтакор” ОЧЛда юришини давом эттирадиган бўлди.
Фикрлар
O‘sha gapde xullas. Lekin g‘alaba yaxshi baribir