"Пахтакор" сафини қайси футболчилар тарк этишди?

  • 26 января, 2019, 09:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Тошкентнинг "Пахтакор" клуби айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда ва таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни таклиф қилишмоқда.

Tecno

Бизга берилган маълумотларгқа қараганда клубни тарк этган ўйинчилар ҳам талайгина. Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Жасур Ҳакимов, Акбар Исматуллаев каби футболчилар «Пахтакор» билан тўлақонли равишда хайрлашишган. Шунингдек, дарвозабон Александр Лобанов ҳам ўзига бошқа жамоа қидирмоқда. Бундан ташқари жамоанинг асосий ўйинчилари – ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ҳамда ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш ҳам «Пахтакор»ни тарк этишди. Шораҳмедовни катта эҳтимол билан АГМК жамоасида тўп суриши кутилмоқда. Гонсалвеш эса Эронга йўл олди. Шунингдек, Жалолиддин Машарипов ҳақида ҳам охирги пайтларда турли хабарлар тарқалмоқда. Шуниси аниқки, унинг «Пахтакор» билан тузган шартномаси якунига етган ва футболчига чиндан ҳам хориждан таклифлар бор. Лекин ўз навбатида «Пахтакор» ҳам ушбу ўйинчини ўзида сақлаб қолиш учун курашмоқда ва бу борада музокаралар ҳам давом этяпти. Шу боис Машарипов ҳозирча «Пахтакор» билан янги шартномага имзо чеккани йўқ. Дарвоқе, ҳимоячи Егор Кримец билан янги шартнома имзоланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Yahyobek
26/01/2019 11:25
Қайси клубда ўйнаса хам Машарифовга омад тилайман