
“Пахтакор” – “Локомотив” ўйини жонли эфирда намойиш этилиши ҳам мумкин
Бир неча соат олдин олий лига 7-туридан ўрин олган марказий ўйин “Пахтакор” – “Локомотив” баҳси ёзиб олинган ҳолда намойиш этилишини маълум қилгандик.
SPORTS.uzга маълум қилишларича, ушбу қарама-қаршилик пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилаётгани ва ушбу мусобақадан тўғридан-тўғри репортажлар олиб кўрсатилиши сабаб Sport телеканали “Пахтакор” – “Локомотив” учрашувини кечки дастурда эфирга узатади.
Агар халқаро мусобақанинг эртанги кун дастурлари муддатидан олдин якунланадиган бўлса, ушбу беллашув жонли тарзда намойиш этилиши ҳам мумкин.
Таъкидлаш жоиз, бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқчиларини қабул қилиш бармоқ билан саноқли давлатларгагина насиб этган.
Фикрлар