"Пахтакор"га янги спорт директори тайинланди

Унда клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва ходимлар иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

5 февраль куни футболчи Азиз Турғунбоев масаласи бўйича чиқарилган қарор туфайли ташкил этилган йиғилишда футболчиларнинг ўтиши ва мақоми борасида умумий қоидаларга риоя этиш, регламентдаги баъзи жиҳатлар хусусида сўз юритилди. Йиғилишда қатнашган барчага ЎФА ва ПФЛ регламенти, қоидаларига амал кўриб иш тутиш лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

ПФЛ томонидан 6 ойга дисквалификация қилинган Жаъфар Ирисметов ўрнига спорт директори лавозимида "Пахтакор" техник директори Собир Ходиев фаолият олиб боради.

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша ЎФА ва ПФЛ қоидалари, регламентига мос иш кўради, ушбу ташкилотлар қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!