Пайет Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Марсель" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Димитри Пайет фаолиятини Хитой Суперлигасида давом этириши мумкин.

France Football тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футбололчи "Далянь Ифан" клуби қизиқишлар доирасига кириб қолган. Хитойликлар унинг учун “Марсел”га 25-30 миллион евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Пайет жорий мавсум Франция чемпионатида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!