Pepsi Суперлига: 12-тур ўйинларидан 4 тасида вақт масаласи аниқ бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Pepsi Суперлигасининг 12-туридан жой олган 4 та учрашувнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

14 май санасига кўчирилган “Насаф” — “Нефтчи” учрашуви ПФЛ томонидан соат 18:00 га тайин қилинди. 15 май кунидан жой олган 3 та беллашув эса бир вақтда — 18:00 да старт олади

12-турнинг 22 май куни ўтиши керак бўлган 2 та ўйини вақти кейинроқ маълум қилинади. Олдиндан айтилганидек, ПФЛ бунда Рамазон тақвимидан келиб чиқишни мақсад қилган. Режага кўра, футбол учрашувларининг биринчи бўлими ифторлик вақти кириб келишига яқин якунланиши керак.

12-тур
14 май, душанба
“Насаф” — “Нефтчи” 18:00

15 май, сешанба
АГМК — “Бунёдкор” 18:00
“Навбаҳор” — “Металлург” 18:00
“Сўғдиёна” — “Пахтакор” 18:00

22 май, сешанба
“Локомотив” — “Қизилқум”
“Қўқон-1912” — “Бухоро”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!