Pepsi Суперлига: "Пахтакор" сариқ, "Қўқон-1912" ҳаворанг формаларда майдонга тушади
Бугун, 5 май куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионининг матбуот анжуманлари залида Суперлига 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қўқон-1912" ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув комиссари Шерзод Ражабов иштирок этишди. Жамоалар эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди. Унга кўра эртага "Пахтакор" сариқ, "Қўқон-1912" ҳаворанг формаларда майдонга тушади.
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига кириш бепул. Ўйин 18:00 да бошланиши кўзда тутилган. Эртага стадионга келиб футбол кўриш билан бирга IPHONE 8 телефонини хам қўлга киритиб кетишингиз мумкин.

Фикрлар