Петер Шмейхель: Ҳакам жаҳон чемпионати финалини ўғирлади

Дания футболи афсонаси ҳисобланган Петер Шмейхель кеча ЖЧ-2018 финалида Франция – Хорватия (4:2) баҳсини бошқарган аргентиналик ҳакам Нестор Питанани жиддий танқид остига олди.

“Жаҳон чемпионати финали – жуда муҳим ҳолат, лекин ҳакам уни ўғирлади. Бу хорватларни осмондан ерга тушириб қўйди. Шундан сўнг уларнинг ўтган 3та ўйинда кўрсатган ғайрати ва қўшимча қуввати дарҳол йўқолди. Бу финал бунга лойиқ эмас эди. Мен Хорватияга мухлислар кўнглини хушнуд этган жамоа номинацияси бўйича совринни берган бўлардим. Айнан улар бизни илҳомлантириб, меҳнат билан натижага эришиш мумкинлигини исботлашди”, - дейди Шмейхель.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсни бошқариб борган аргентиналик ҳакам Питана баҳсли вазиятда пенальти белгилади ва якунду ушбу пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!