Петр Чех “Арсенал”ни тарк этмайди

CHERY AUTO

“Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чехнинг агенти Виктор Коларнинг сўзларига кўра, чехиялик посбоннинг ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этмаслигини маълум қилган.

Петр клубда жуда “хавфсиз”. У ёзги трансферлар мавсумида жамоадан кетмайди. Чех “Арсенал”да шартнома муддати охирига қадар ҳаракат қилади ва жамоанинг етакчиларидан бўлиб қолишига ишончим комил, – дейди Колар Daily Star нашрига.

Petr_Cech_Arsenal.

Эслатиб ўтамиз, Чехнинг клуб билан амалдаги келишуви 2019 йилда якунига етади. 34 ёшли футболчи бу мавсум “тўпчилар” сафида 24 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28 тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!