Пневматик тўппончадан нишонга ўқ узиш баҳсларида Нигина Саидқулова 1-ўринни қўлга киритди

Андижонда давом этаётган Ўзбекистон кубогида мерган қизлар пневматик тўппончадан нишонга ўқ узиш (ПП-3 машқи) бўйича омадларини синовдан ўтказишди.

Кучлилар баҳсида тўртинчи ўринни қашқадарёлик Комила Равшанбевага насиб этди. Андижон вилояти спортчиси Дилафруз Мамиржонова 196 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Финалда биринчи ўрин учун кураш Наманган ҳамда Сурхондарё вилояти вакилалари ўртасида кечди. Якунда водийлик Алина Тарасова 222 очко билан иккинчи ўринга эга бўлган бўлса, ундан бир очко кўпроқ жамғарган сурхондарёлик Нигина Саидқулова шоҳсупага чиқиш учун муносиб эканини намойиш этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!