Почеттино Алдервейрелдни жиддий танқид остига олди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино бошқа жамоага ўтишни ёки юқори маош олишни истаётган ҳимоячи Тоби Алдервейрелдни жиддий танқид қилди.

“Алдервейрелднинг ҳаракатлари вақт сарфлашдан бошқа нарса эмас. У шартномага имзо чеккан пайтда кейинчалик мураббий ундан исталган пайтда фойдаланишига рози бўлади. Тоби шуғулланишда давом этиши ва майдонга чиқиши учун ўз имкониятини кутиши керак. Ҳеч ким мени шантаж қила олмайди. Клуб ҳам менга босим ўтказа олмайди”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчининг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Клуб раҳбарияти ушбу келишувни узайтиришга уринмоқда, бироқ таклиф қилинаётган маош Алдервейрелдни қониқтирмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!