Почеттино “Уотфорд”дан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?

“Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино “Уотфорд”га қарши (1:2) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувдан кейин АПЛга бўлган ҳурматни йўқотиш керак эмас. Беллашувларга катта ҳурмат билан юзланиш лозим. “Уотфорд”га қарши ўйиндаги мағлубият биз учун сигнал бўлиши керак: Ўйғонинглар, биз курашишимиз керак.

Келаси баҳсларда қандай қилиб яхшироқ ўйнаш ҳақида ўйлаб, муҳокама қилишимиз лозим. Баҳорда етакчилар қаторида бўлсак, кейин чемпионлик ҳақида ўйлашимиз мумкин. Бунга эришиш учун эса ғалаба қозониш керак”, – деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!