Погба "Барселона" билан 5 йиллик шартнома имзолашга келишиб олди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба "Барселона" билан 5 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли француз “кўк-анор ранглилар” билан "Камп Ноу"га кўчиб ўтиш борасида тўлиқ келишувга эришган. Унинг трансфери эса тахминан 110 миллион еврога бахоланмоқда. Қолаверса, Погбанинг агенти Мино Райола ҳам “қизил иблислар” билан мижозини қўйиб юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!