Погба Франция терма жамоаси аъзоларига антиқа совға қилмоқчи

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба терма жамоанинг ЖЧ-2018даги ғалабаси шарафига жамоадошларига узуклар совға қилмоқчи.

Tecno

ESPN нашрининг хабар беришича, узуклар кўк сапфир, қизил ёқут тоши ҳамда олмос билан безатилган бўлади.

Бундай буюртма футболчига қанчага тушиши ҳали номаълум, бироқ узуклар АҚШнинг Калифорния штатидаги "Jason of Beverly Hills" компанияси заргарлари томонидан ишлаб чиқарилади. 

Франция футбол Федерацияси президенти Ноэль Ле Гре заргарлик буюмларини Лос-Анжелесдан Парижга олиб келиш учун 10 минг евро тўллашга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!