Погба МЮ учун қанчалар муҳим?

Трансфер бозорида Поль Погбанинг келажаги борасидаги гап-сўзлар ҳечам тинмаяпти. “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси ўтган ойда ўзининг иккинчи Мундиалини ютиб олган Франция термасида муҳим фигурага айланди ва ўтган душанба куни “қизил иблислар” сафига келди. Кеча  эса “Лестер”га қарши учрашувда премьер Лиганинг янги мавсумдаги илк голиша муаллифилик қилди.

25 ёшли футболчи ҳақидаги миш-мишлар Жозе Моуриньони ташвишлантирмоқда. Чунки “Барселона” ярим ҳимоячи учун жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гарчи, португалиялик мураббий қишки трансфер бозоригача ҳотиржам бўлсада, қишда бу мавзу яна бир марта кўтарилиши аниқ.

Погбанинг рақибларидан ўтиб кетиши ва жамоадошларига узатмалар бера олиши Россияда бўлиб ўтган мусобақада Дидье Дешамнинг энг ишонган шогирдига айланди. Унинг кўрсатган ўйини Нголо Канте ва Блез Матюидиларни ҳам ортда қолдирди.

Хўш, “Барселона” унга 133 миллион фунт тўлай оладими?

Погба Англияга кўчиб ўтганида 89 миллион фунтга баҳоланган ярим ҳимоячи дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди. Бироқ Неймарнинг “ПСЖ”га ақл бовар қилмас нархга ўтиши сувнинг оқишини тескарига айлантириб юборди. Филиппе Коутиньо каби ярим ҳимоячиларнинг нархи 145 миллион фунтга баҳоланмоқда. Мбаппе ва Дембеле каби иқтидорли ёшлар ҳам қарийб шунча нархга баҳоланмоқда.

Хўш, МЮнинг энг қиммат трансфери қанчалик муҳим? Унинг ҳозирги трансфер қиймати немис сайти transfermarkt га кўра 90 миллион евро (81 миллион фунт). Ваҳоланки шу йилнинг январида CIES Football Observatory тадқиқот гуруҳи уни 147.5 миллион евро дея баҳолаганди. Бунда унинг ёши, позицияси, шартномаси муддати, кўрсаткичлари, халқаро мақоми каби бир неча факторлар инобатга олинган эди.

Айтиш жоизки, Погба ўйинида баъзи кўрсаткичларни яхшилашга эришган. Франциялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ҳаводан узатилган узатмалар бўйича клуб пешқадамига айланган.  Янада муҳим жиҳат шуки 555 дақиқа ўйнаганига қарамай, 5 гол ва 4 голли узатмага эришган 2016-17-йилги мавсумдагидан кўра, ўтган мавсумда анча ўсишга эришди.

Бренд нуқтаи назаридан эса Погба анча мустаҳкам. “Погба машҳур футболчи. У футбол бозори орзуси ҳисобланади. У 200 миллион фунтдан ҳам қиммат.”

Алекс бу рақамлар катта, аммо Жаҳон Чемпионатидаги натижаси унга бу даражага эришишида муҳим аҳамият касб этди, деган фикрда.

“Агарда Францияда гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокини тўхтатганида биз сиз билан буларни гаплашиб ўтирмаган бўлардик. Аммо у эндигина Мундиални ютди ва Франциянинг мусобақадаги энг муҳим футболчиси бўлди. Шу сабабли у +100 миллион фунтдан қиммат туради.”

Погба агарда клубни тарк этса, унинг ўрнини ким тўлдиради?

Албатта бу ҳолат камида қишки трансфер бозоригача юз бермайди. “Барселона” уни қишда яна бир бор ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Ўринбосар сифатида кўрилган Матео Ковачич эса “Челси”га ўтди.

Бироқ қишда унга асосий ўринбосар бўла оладиган футболчи бу – Сергей Милинкович-Савия. 23 ёшли футболчи Сербия сафида Неманя Матич билан бирга ўйнаш тажрибасига эга. Техникаси юқори бўлган Милинкович-Савич мослашувчан ва иккала оёғида бирдай узатмаларни етказа олади.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!