Погба Моуриньодан норози

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадаги ўрнидан норози.

ESPN нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчи трансфер бозори мавсуми якунланишигача "Барселона" ёки "Ювентус"га ўтишни маъқул кўрмоқда.

Нашрда ёзилишича, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг танбеҳидан сўнг францз ушбу қарорга келган. Бир неча кун олдин Жозе Погба ўтган мавсум клубда эмас, ЖЧ-2018 доирасида терма жамоа сафида яхшироқ ҳаракат қилганини деб айтиб ўтганди.

Бироқ МЮ Польни сотиб юборишга тайёрмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!