Погба ортиқча вазни сабаб ўзига жамоа топа олмаяпти
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Матиас ортиқча вазн сабаб ўзига жамоа топа олмаяпти.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи мавсумлар оралиғида Германия Бундеслигасининг 3-дивизионида иштирок этувчи “Юрдинген” клуби кўригида бўлди. Бироқ, якунда немис клуби ортиқча вазн сабаб у билан шартнома имзолашни истамади.
Маълумот учун, Матиас Погбанинг сўнгги жамоаси Голландиянинг “Спарта” клуби бўлган.
Фикрлар