Погба ва Матич МЮ машғулотларига келмади, Санчес эса умумий гуруҳда шуғулланмоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби  Англия премьер-лигасининг “Брайтон”га қарши ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди.

BT Sport тарқатган хабарга кўра бугунги машғулотларда Поль Погба ва Неманя Матичлар  иштирок этишмаган. Сербиялик футболчи ўғил фарзандли бўлгани учун ватанига жўнаб кетган, аммо франциялик футболчининг нега машғулотларга келмагани маълум эмас. Шунингдек Крис Смоллинг ҳам машғулотларга келмаган.

Бироқ, узоқ вақтдан буён жароҳат олиб майдонга туша олмаган Алексис Санчес умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)