Погба яна "Ювентус"га қайтишга тайёр, агар...

  • 3 февраль, 2019, 12:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба яна "Ювентус"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли франциялик футболчи туринликларнинг ёзги трансферлар давридаги асосий нишонига айланган. Агар МЮ Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, Погбанинг ўзи ҳам жамоадан кетишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Погба “Манчестер Юнайтед” сафига 2016 йил айнан “Ювентус” сафидан келиб қўшилган эди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!