Погбанинг агенти уни "Барселона"га ўтишга ундамоқда

  • 7 август, 2018, 16:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг "Барселона"га кўчиб ўтишига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли французнинг агенти уни манкуанликлар раҳбарияти билан можаро келтириб чиқаришга ва шу йўл билан ўзини тезроқ “Барселона”га сотиб юборишларига ундамоқда.

Ҳозирча Погбанинг "Олд Траффорд"дан кетишига ягона сабаб сифатида унинг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўрталарида содир бўлган жанжал айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!