Поветкин Жошуага қарши жанг олдидан илк тайёргарликларни якунлади

  • 11 август, 2018, 17:06
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасининг WBO International ва WBA Intercontinental камарлари соҳиби россиялик Александр Поветкин ушбу вазнда WBA, IBF ва WBO чемпионлик титуллари соҳиби британиялик  Энтони Жошуага қарши жанг учун дастлабки тайёргарликларни якунлади.

Бу боксчилар ўртасидаги тўқнашув 22 сентябр куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Жошуа билан бўладиган жанг олдидан дастлабки тайёргарликлар якунланди. Йиғин жуда ажойиб ўтди ва биз ўз ишимиздан мамнунмиз. Қайсидир маънода ўз мақсадимизга эришдик ҳам. Александр – ҳақиқий профессионал. У жиддийликни ва олдиндаги жангнинг муҳимлигини яхши тушунади, шунинг учун биз бунга муносиб ишладик. Менинг йиғин натижаларидан кўнглим тўлди, – Поветкиннинг мураббийи Иван Кирп "Мир бокса" промоутерлик компанияси расмий сайтига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!