Пойтахтимиз "CAFA Women’s Championship 2018" халқаро мусобақасига мезбонлик қилади
Хабарингиз бор, жорий йилда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан юртимизда 15 ва 16 ёшли футболчилар ўртасида иккита мусобақа ўтказилди. Осиё футбол Конфедерацияси томонидан мазкур мусобақалар юқори савияда ўтгани эътироф этилди.
ЎФА расмий сайтининг хабар беришича жорий йилнинг 23 ноябрь 1 декабрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақа "CAFA Women’s Championship 2018"га мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. Барча учрашувлар "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида, миллий чемпионат якунига етганидан кейин 18 ноябрдан бошлаб "Чиғатой" спорт базасида ўқув машғулотларига киришади.
Мусобақа регламентига кўра, терма жамоалар ўзаро бир-бирлари билан битта давра кўринишида ўйин ўтказишади. Энг кўп очко тўплаган жамоа ғолибликка эришади.
Фикрлар