Пойтахтимизда ўқ отиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги ўтказилмоқда
Шу кунларда Тошкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қирғизистондан ташриф буюрган мерганлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Баҳсларда 130 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Спортчилар мусобақа давомида тўппончадан ўқ отиш, ВП-6 йўналишларида ўз омадларини синаб кўришмоқда.
Чемпионат 23 февраль куни якунланади.
Фикрлар