Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича халқаро турнир старт олди

Тошкент шаҳри яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда. Бугун, 11 ноябрь куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган "Универсал" спорт саройида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича "Сателлит" халқаро турнири ўтказилмоқда, дея хабар беради МОҚ. 

Баҳсларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Индонезия, шунингдек, Халқаро қиличбозлик федерацияси байроғи остидаги спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Бироз аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, яна бир нуфузли мусобақа Ўзбекистонга ишониб топширилганини, юртимиз мазкур турнирни юқори савияда ўтказа олишини, бунинг замирида Ўзбекистонда спортга кўрсатилаётган эътибор ётганини қайд этиб ўтди. Тадбир давомида сўзга чиққан мутасаддилар ҳам Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш учун жуда яхши шароитлар яратилганлигини айтиб, турнир иштирокчиларига муваффақиятлар тилашди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясидан сўнг, очилиш маросими ниҳоясига етди ва асосий баҳсларга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!