Профессионал боксчимиз Барселонани нокаутга учратди

  • 21 январь, 2019, 11:35
  • 0
  • Бокс

Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказишди.

Унда учта боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалабага эришди.

Ҳамюртларимиздан Абдурасул Исмоилов фаолиятидаги 5-жангини профессионал рингда бу тўқнашувга қадар оз эмас, кўп эмас 105 та жанг ўтказган ва шулардан 41 тасида ғалаба, 63 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган филиппинлик тажрибали боксчи Жаими Барселонага қарши ўтказди.

Мазкур жангда Абдурасул рақибини муддатидан олдин нокаутга учратиб, бешинчи ғалабасини нишонлади.

Яна бир қизиқарли жангда енгилмас Равшанбек Шерматов (2-0) профессионал рингдаги учинчи жангини индонезиялик Валдо Сабуга қарши ўтказади. Бу боксчи бунга қадар 26 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 13 мағлубият қайд этган.

Олти раунд давом этган боксчиларнинг ушбу қарама-қаршилигида Равшанбек очколар бўйича рақибидан устун келди ва мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолди.

> Ҳусниддин Пўлатов чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!