Пьянич жамоани тарк этишига ойдинлик киритди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.
- Фаолиятимни бошқа жамоада давом этиришим ҳақидаги хабарлар мени қувонтирди, бироқ мен бундай маълумотларга эътибор қаратганим йўқ. "Юве"да мени ҳамма нарса қониқтиради. Оҳирги 2 йил давомида жуда катта натижаларга эришдим.
Шуни таъкидлашим лозим, жамоадошларим ва мураббий билан яхши муносабатдаман. Мени ОАВда муҳокама қилишлари тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимдан далолатдир - дея Миралемнинг сўзларидан иқтибос келтиради Италия ОАВ.
Маълумот учун, "Челси" клуби Пьяничга катта қизиқиш билдирмоқда
Фикрлар