Қашқадарё вилоятида ҳам "Умид ниҳоллари" мусобақалари ўз ниҳоясига етди (фото)
Жорий йилги “Умид ниҳоллари - 2018” мусобақаларининг вилоят финал босқичи ўзига хос қизғин тарзда бўлиб ўтди, - дейди Чироқчи туман 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори, жамоа бош мураббийи Фарҳод Жуманов.
– Туманимиздан сараланган ўқувчилар финал босқичида бор маҳоратларини ишга солиб, шиддатли ўйинлар ўтказишди. Айниқса, фахрли ўринларни эгаллаш учун кечган баҳсларда шогирдларимизнинг спортдаги маҳоратларига тан бермай илож йўқ. “Умид ниҳоллари- 2018” якунига етди. Бироқ, энг қувонарлиси, кучли учликдан жой олган ўқувчиларимиз орасида миллий терма жамоаларимизга муносиб номзодлар бўй кўрсатди. Бугун медалларга эга бўлган спортчи-ўқувчиларимиз яқин келажакда халқаро мусобақаларнинг ғолибларига айланиши бор ҳақиқат. Зеро, бунинг учун бизда шароит ҳам, имконият ҳам етарли.
Илҳом РАҲМОНОВ Қашқадарёдан SPORTS.uz учун махсус.
Фикрлар