"Қайрат" Аршавиннинг жамоадан кетишини эълон қилди
Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ўзининг расмий сайтида россиялик ярим ҳимоячи Андрей Аршавиннинг жамоадан кетиши ҳақида эълон қилди.
Унга кўра 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган чемпионатнинг 33-туридан ўрин олган “Шахтёр”га қарши баҳс 37 ёшли футболчи учун олмоталиклар сафидаги сўнгги учрашув бўлади.
Маълумот учун, Аршавин “Қайрат” сафига 2016 йил келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у жами 100дан ортиқ учрашувда иштирок этди ва бу ўйинларда ўз ҳисобига 30та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аршавин “Навбаҳор”га келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар