"Қизилқум" Тошкентда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" билан ўйнайди
Қисқа танаффусдан кейин "Қизилқум" жамоаси кеча Навоийда йиғилиб, «Нефтчи»га қарши тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суперлигада ФИФА кунлари муносабати билан катта танаффус юзага келган. "Қизилқум" футболчилари айни кунларда Навоийда машғулотларни давом эттиришмоқда. Йиғин давомида футболчилар 14-15 октябрь кунлари Тошкентда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган.
Жамоа Суперлигада навбатдаги учрашувни 19 октябрь куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.
Фикрлар