Қизлар бир тараф, ўғиллар бир тараф. Копток эса девона (фото)

 Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси 2020 йили Токиода ўтадиган олимпиадага саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида қатнашади. Саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Мусобақага 13 февраль куни қуръа ташланади.

 Ушбу турнирга тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳром Норсафаров бошчилигидаги аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Йиғиндан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги тактик-техник ҳаракатларини такомиллаштириш, қўйилган вазифани бажаришга қодир бўлган жамоани шакллантиришдан иборатдир.

 Кеча пойтахтимиздаги “Чиғатой” ўқув-машқ базасида аёллар олимпия терма жамоаси Зайниддин Тожиев етакчилигидаги 2004-2005 йилларда таваллуд топган ўғил болалар билан назорат учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда яққол устунликка эга бўлган қизларимиз ўғил болалар дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади. Иккинчи бўлимда кучлар деярли тенглашди. Якуний ҳисоб 5:3 қизлар фойдасига.

Olim-qizlar (1)

Olim-qizlar (2)

Olim-qizlar (3)

Olim-qizlar (4)

Olim-qizlar (6)

Olim-qizlar (7)

Olim-qizlar (8)

Olim-qizlar (9)

Olim-qizlar (10)

Olim-qizlar (11)

Olim-qizlar (12)

Olim-qizlar (13)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!