“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўйинига 2 соат қолганда ваниҳоят ҳакамлар эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон кубогида ярим финал босқичи старт олади.
Дастлабки ярим финал баҳсида “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Мазкур учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Галеев ҳамда Александр Сидоров ёрдам беришади. Захира ҳаками – Виктор Серазетдинов. Назоратчи – Рашид Айтеков.
Ўзбекистон кубоги
Ярим финал / 27 сентябрь
“Қўқон-1912” – “Пахтакор”
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов.
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Александр Сидоров.
Захира ҳаками: Виктор Серазетдинов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Жаҳонгир Рахматуллаев.
Фикрлар