"Қўқон-1912" 375-учрашув арафасида
"Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 375-ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 374 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 136 тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган, 50 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 188 та ўйинда эса жамоа мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 506 – 703. Умумий очколар 458 тани ташкил этади.
Суперлига 5-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув қўқонликларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 375-ўйини сифатида тарихда қолади.

Фикрлар