"Қўқон-1912" АГМКга қарши тайёргарликни бошлади
Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувидан кейин "Қўқон-1912" футболчилари дарҳол навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Жамоа аъзолари Қўқондаги қароргоҳларига йиғилиб, машғулотларни давом эттиришмоқда. 3 октябрь куни қўқонликлар ўз майдонларида АГМК жамоасини қабул қилишади.
Ушбу баҳс “Қўқон-1912” клуби учун муҳим аҳамият касб этади. Машғулотлар “Марказий” ўйингоҳда олиб борилмоқда.
Фикрлар