“Қўқон-1912” Мерзляков, Пардаев, Мельзиддинов ва Холмуҳаммедовга қизиқмоқда
“Қўқон-1912” клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган клублар сирасига киради. Қўқонликлар олий лига-2017 олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишмоқда.
Назорат баҳсларида Нўъмон Ҳасанов ўзи учун керакли бўлган футболчиларни жамоага жалб қилмоқда. Қолаверса, ўтган мавсум Қўқонда тўп тепган легионерлар ҳам яна қайтиб келишди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “Қўқон-1912” клуби Александр Мерзляков, Баҳодир Пардаев, Руслан Мельзиддинов ва Мурод Холмуҳаммедовга қизиқиш билдирмоқда.
Яқин кунларда ушбу футболчилар билан музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.


Фикрлар