“Қўқон-1912” Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига
Маълумки, куҳна ва навқирон Қўқонда футболга бўлган қизиқиш жуда юқори. Буни “Қўқон-1912” жамоаси мухлислари мисолида ҳам кўриш мумкин. Тан олиш лозим бугунги кунга келиб жамоамиз мухлислари мамлакатимизда етакчилар қаторида тилга олинади. Кўплаб футбол клублари бизнинг мухлисларимизга ҳавас қилишади.
Айниқса, “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби олиб борилаётган ишлар мақтовга сазовордир. Янги мавсумда ҳам Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги мухлислар клуби жамоамизни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга намуна бўлишни мақсад қилишган.
Айтганча, мухлислар клубига аъзоликка қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди. “Қўқон-1912” футбол клубининг мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар, мухлислар клуби етакчиси Илҳомжон Қундузовга мурожаат қилишлари мумкин. Аъзо бўлишни истаган мухлислар қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари лозим бўлади:
1. Паспорт Нусхаси
2. 4 дона 3х4 ҳажмдаги расм
Мурожаат учун телефонлар:
+998903092401, +998911557429 , +998905087799
“Қўқон-1912” клуби матбуот хизмати

Фикрлар