“Қўқон-1912” ўз тарихида илк бор “Локомотив” майдонида очко олди

CHERY AUTO

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Кескин ва қўпол курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.

Шу тариқа, “Қўқон-1912” клуби ўз тарихида илк бор “Локомотив” майдонидан очко билан қайтадиган бўлишди. Қўқонликлар “темирйўлчилар” билан кечган Тошкентдаги 3 ўйиннинг барчасида  мағлуб бўлишган эди.

Бундан ташқари, Нўмон Ҳасанов шогирдлари яна бир нохуш анъанага барҳам беришди. “Қўқон-1912” бугунга қадар “Локомотив”га қарши кечган сафар ўйинларида бирорта гол ҳам кирита олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!