
"Қўқон-1912" сентябрда кимлар билан ўйнайди?
Айни дамда Олий лигада кичик танаффус вужудга келганидан хабарингиз бор. Ҳозир барчамизнинг диққат-эътиборимиз миллий терма жамоамизга қаратилган десак муболаға бўлмайди.
7 сентябрь кунидан эса чемпионат баҳслари давом эттирилади. Шу куни "Қўқон-1912" Самарқандда “Динамо” клуби меҳмони бўлади. Бу ҳақда кўқонликларнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари жамоа ушбу ойда яна учта ўйин ўтказади. 16 сентябрь куни “Машъал” жамоаси Қўқонда меҳмон бўлади.
22 сентябрь куни эса Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушади.
30 сентябрь санасида Қўқонда “Шўртан” меҳмон бўлади.
Фикрлар