“Қўқон-1912” – “Динамо” SPORT TVда намойиш этилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Олий Лига 5-тури доирасидаги «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашуви мухлис ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу баҳсда «Динамо»ни қўллаб-қувватлаш учун самарқандлик мухлислар ҳам водийга боришган.

Жорий мавсумдан Олий Лига баҳсларини янада кенгроқ ёритишни мақсад қилган «Спорт» телеканали «Динамо» жамоасининг дастлабки учта турдаги Бекобод, Самарқанд ва Тошкентдаги ўйинларини намойиш этганди. Бу ҳақда “Динамо” расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу сафар телеканал 5-турдаги «Қўқон-1912» - «Динамо» баҳсини ҳам ёзиб олинган ҳолда намойиш этишни режалаштирган. Жума кунги ўйин 9 апрель, якшанба куни кундузги эфирда соат 13:20да телеканал орқали тўлиқ намойиш этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!