"Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайдиган Нурилло Тўхтасинов "Сўғдиёна"га омад тилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Жорий мавсумда “Сўғдиёна” даги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонаётган ва ОТЖ мураббийлар штаби эътиборига тушган Нурилло “Қўқон-1912” га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Сабаби, ярим ҳимоячи ОТЖ сафида Индонейзияга йўл олди. Биз Индонейзияга сафар олдидан ярим ҳимоячининг “Қўқон-1912”га қарши баҳс борасида фиклари билан қизиқдик. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- “Локомотив”га қарши баҳсда ёмон ўйнамадик. Фақатгина вазиятларни якунига етказиш борасида камчиликларга йўл қўйдик. Ўйлайманки, “Қўқон-1912”га қарши баҳсда бу камчиликлар бўлмайди. Жамоадошларимнинг ғалаба учун ҳаракат қилишларига ишонаман. Менимча, ўйин жуда қизиқарли ўтса керак. “Сўғдиёна” ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Бу эса жамоадошларимга янада куч беради. Ўйинни, албатта, кузатаман ва уларга омад тилайман, - дейди Нурилло Тўхтасинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!