“Қўқон-1912”нинг Тошкентдаги йиғинида Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Сидиқов иштирок этмаяпти

“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Футболчилар “Тўқимачи” ўйингоҳида машғулотларни ўтказишмоқда. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилган Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Сидиқов иштирок этишмаяпти.

Ушбу йиғин давомида ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Қўқонликларнинг назорат ўйинидаги рақиби АГМК жамоаси бўлади. Ушбу баҳс 13 октбярь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Назорат учрашуви санаси, вақти ва ўтказилиш жойи ҳақида кейинроқ маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!