"Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғинидан дараклар
Суперлига ўйинларида юзага келган танаффусдан фойдаланиб бироз дам олган "Қўқон-1912" жамоаси кечадан Тошкент шаҳрида машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Футболчилар Нўъмон Ҳасанов бошчилигида дастлабки машғулотларни ўтказишди. Машғулотларда терма жамоа йиғинига таклиф қилинган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовдан бошқа ҳамма футболчилар иштирок этишмоқда. Сербиялик легионерлар ҳам кеча тонгда жамоа ихтиёрига келиб қўшилганлар. Шунингдек, ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатаётган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий жамоа машғулотларига жалб қилинди.
Машғулотларда футболчилар асосан тўп билан ишлашди. Машғулот сўнггида футболчилар икки таркибга бўлиниб футбол ўйнашди.
Тошкентдаги йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Кимлар билан назорат ўйинларини ўтказилиши эса навбатдаги босқичга қуръа ташлангандан сўнг маълум бўлади.
Фикрлар