"РБ Лейпциг" голлар шоусида "Заря"ни енгди ва Европа лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди (видео)

Ҳозиргина УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш раундининг плей-офф босқичи жавоб ўйинлари ўз якунига етди.

Жумладан, Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ўз майдонида Украинанинг "Заря"сини қабул қилди ва камбек намойиш этиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Дастлабки беллашувдаги нурсиз дуранг туфайли немислар гуруҳ босқичи йўлланмасига эга чиқишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!