Рабьо учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо учун янги даъвогар пайдо бўлди.

Le 10 Sport нашрининг хабар беришича 23 ёшли французга “Милан” жиддий қизиқиб қолган. Берилган маълумотларга кўра яқин кунлар ичида “россонерилар” спорт директори Леонардо ушбу трансфер юзасидан музокаралар ўтказиш учун Парижга келади.

Маълумот учун, Рабьо ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 50та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!