Рабьонинг қачон "Манчестер Сити"га ўтиши маълум бўлди

ПСЖ клубининг ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо қишки трансферлар мавсумида жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради Rac1 нашри.

Аввалроқ, футболчи “Барселона”га ўтишга яқин турган эди. Каталон клубига рақобатчи сифатида “Манчестер Сити” қўшилди.

Ўйинчининг вакиллари инглиз клуби билан келишувга эришган ва келаётган трансфер мавсумида у Англия чемпионатига йўл олади.

23 ёшли ўйинчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!