Рафалович ва Хегай Туркиядаги рейтинг турнирида совриндор бўлди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Мусобақада -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович барча рақибларини мағлуб этиб финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
-54 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Валентин Хегай эса бронза медали соҳибига айланди.
Турнир давом этмоқда.
Фикрлар