Ракитич
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич голландиялик хавбеки Френки де Йонгнинг жамоага ўтганидан сўнг ўзининг “кўк-анор ранглилар” сафидаги келажаги ҳақида гапирди.

“Мен ҳозир фаолиятимдаги энг зўр спорт формамдаман. “Барселона” сафида ўйнашда давом этишни хоҳлайман”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич “Барселона” сафига 2014 йил “Севилья”дан кўчиб ўтган эди.