Ракитич якшанба куни Европада рекорд ўрнатиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич якшанба куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 финалида Европада рекорд ўрнатади.

ActuFoot нашри тарқатган хабарга қараганда Францияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс 30 ёшли футболчи учун 2017/18 йилги мавсумдаги 71-ўйин бўлади. Ҳозиргача Европа чемпионатларида тўп сурувчи бирорта футболчи мавсумда бу қадар кўп учрашув ўтказмаган.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Хорватия баҳси 15 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!